Асосий контентга ўтиш

Onless усули

Жавобни ёдламайсиз. Қоидани тушунасиз.

Йўлда тестдаги вариантлар бўлмайди: вазиятни кўриб, бир зумда қарор қабул қиласиз. Шунинг учун Onlessда тўғри жавобнинг ўзини эмас, унинг сабабини ўрганасиз.

Биз нимани кўрдик

Ёдланган жавоб имтиҳонда ёрдам бериши мумкин. Йўлда эса етмайди.

Буни ўз автомактабларимизда кўрдик: савол бироз бошқача берилса, ёдланган жавоб иш бермай қолади. Ҳақиқий йўлда эса вариантларнинг ўзи бўлмайди.

Қоиданинг мантиғини тушунган одам нотаниш вазиятда ҳам тўғри қарор топа олади. Onless усули шунга қурилган.

Усул

Саволнинг ўзи дарсга айланади

Назарияни ойлаб алоҳида ўқиб, кейин тестга ўтиш шарт эмас. Керакли қоида, йўл белгиси ва жавоб мантиғи савол билан бирга тушунтирилади.

  1. Professional Expert таҳлили

    Мураккаб қоида содда тилда сабаб, истисно ва амалий вазиятларга ажратиб тушунтирилади.

    Мақсадимиз — ўқувчи қуйидаги саволларга ўзи жавоб бера олиши:

    • Нега айнан шу жавоб тўғри?
    • Қолган вариантлар нега нотўғри?
    • Бу ерда қайси қоида ишлаяпти?
    • Ҳақиқий йўлда бу қандай кўринади?
  2. Аудиотаҳлил

    Таҳлилни тинглаб такрорлайсиз ва экранга қараш ноқулай бўлган пайтда ҳам ўрганишни давом эттирасиз. Рул ортида эса диққатингиз фақат йўлда бўлсин.

  3. Кўриб тушуниш

    Йўл белгилари, чизиқлар ва чорраҳа тасвирлари қоидани кўз билан тушунишга ёрдам беради.

  4. Хатолардан ўрганиш

    Ҳар бир хато кейинги машқда нимани такрорлаш кераклигини кўрсатади. Мақсад — битта хатони икки марта қилмаслик.

  5. Имтиҳон шароитида машқ

    Имтиҳон режимида 20 та саволга 25 дақиқа берилади, шунинг учун имтиҳон куни вақт сизни ажаблантирмайди.

Professional Expert таҳлили ва аудиотаҳлил ҳамма саволда ҳам бўлавермайди.

Бир машғулот

Бир машғулот қандай ўтади

  1. Жавоб берасиз

    Саволга аввал ўзингиз жавоб берасиз.

  2. Тушунасиз

    Таҳлилни ўқийсиз ёки тинглайсиз ва жавобнинг сабабини билиб оласиз.

  3. Такрорлайсиз

    Қийин мавзуга қайтиб, ўхшаш вазиятда қоидани яна қўллайсиз.

  4. Синаб кўрасиз

    Имтиҳон режимида билимингизни текширасиз.

Натижа

Натижа қандай ҳисобланади

назарий имтиҳондан биринчи уринишда ўтганлар
97%

Onlessда имтиҳонга мустақил тайёрланганлар, Бухоро Ravon автомактаби ва 10 дан ортиқ ҳамкор автомактабнинг ўқитувчисиз мустақил тайёрланган ўқувчилари назарий имтиҳонни биринчи уринишда топшириш натижалари асосида. Бу кўрсаткич алоҳида ўқувчининг натижасини олдиндан белгиламайди.

Имтиҳонни ҳар ким ўз билими билан топширади, шунинг учун натижани кафолатламаймиз.

Аниқлик

Хато топсангиз, тузатамиз

Йўл қоидасидаги хато йўлда қимматга тушади. Шунинг учун тушунтиришлар расмий манбага таянади, хато топилса эса тузатилади.

  • Манба

    Тушунтиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига таянади.

  • Ким тайёрлайди

    Ўқитиш методикасига автомактаб соҳасида 20 йилдан ортиқ ишлаган Тожиддин Авезов, қоидалар талқинига Тошкент давлат техника университети ўқитувчиси, Йўл ҳаракати қоидалари эксперти Бахтиёр Раҳмонов масъул.

  • Хато топсангиз

    Таҳлил остида фикр қолдиринг ёки Ёрдам маркази орқали ёзинг. Хабарингизни 5 иш куни ичида кўриб чиқамиз.

  • Қоидалар ўзгарса

    Йўл ҳаракати қоидаларига расмий ўзгартириш киритилса, тегишли тушунтиришларни 14 кун ичида янгилаймиз.

Очиқ гап

Кимга мос ва нимани қила олмайди

Onless кимлар учун

  • Ҳайдовчилик гувоҳномасига мустақил тайёрланаётганлар
  • Автомактабда ўқиб, назарияни мустаҳкамламоқчи бўлганлар
  • Гувоҳномаси бор, лекин қоидаларни қайтадан тушуниб олмоқчи бўлганлар
  • Ўзбек (лотин ёки кирилл), рус ёки қорақалпоқ тилида ўқишни хоҳлаганлар

Onless нимани қила олмайди

  • Рул ортидаги тажрибани бера олмайди: амалий машғулотни лицензияга эга автомактабда инструктор билан ўтасиз.
  • Имтиҳон натижасини олдиндан ваъда қилмайди: натижа билимингиз ва меҳнатингизга боғлиқ.
  • Гувоҳнома бермайди: Onless — хусусий компания, давлат органи эмас.

Ўзингиз синаб кўринг

Рўйхатдан ўтиш бепул. Рўйхатдан ўтгач, VIP имкониятларини 24 соат синаб кўришингиз мумкин.