Биз ҳақимизда
Имтиҳонга ҳам, йўлга ҳам тайёрлаймиз.
Жавобни ёдлатмаймиз — қоидани тушунтирамиз. Назарияни Onlessда ўрганасиз, рул ортидаги машғулотни лицензияга эга автомактабда ўтасиз.
- Ўзбек (лотин ва кирилл), рус ва қорақалпоқ тилларида
- Веб, Android, Telegram ва компьютерда
- 2020 йилдан бери
Олий мақсадимиз
Ҳар бир инсон яқинлари бағрига соғ-саломат қайтадиган йўл маданиятини шакллантириш.
Миссиямиз
Йўл ҳаракати қоидаларини ҳар бир инсон тушунадиган ва ҳамма учун очиқ таълимга айлантириш: жавобни эмас, тўғри қарорнинг сабабини ўргатиш.
2025 йилда Ўзбекистон йўлларида 2 188 киши ҳалок бўлди — ҳар куни ўртача 6 оила яқинини йўқотади.
Бу рақамлар ортида оилалар туради. Қўлимиздан келадигани — рулга ўтираётган одам қоидани ёдлаб эмас, тушуниб ўтиришига ёрдам бериш.
Манба: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Gazeta.uz, 2026 йил 14 январь. 100 минг аҳолига тўғри келадиган ўлим кўрсаткичи 2021 йилдаги 6,9 дан 2025 йилда 5,7 га камайган.
Манбани очишЯнги саҳифада очиладиҚадриятларимиз
Нимага ишонамиз ва буни қандай қиламиз
Тушуниш ёдлашдан муҳим
- Амалда
- Савол билан бирга қоида, йўл белгиси ва жавоб мантиғи тушунтирилади — нега айнан шу жавоб тўғри.
Имтиҳон бир кун, ҳайдаш бутун умр
- Амалда
- Қоидани амалий вазиятларга боғлаб тушунтирамиз, чунки гувоҳнома олгандан кейин ҳам у йўлда керак бўлади.
Содда тил, аниқ маъно
- Амалда
- Методика устида автомактаб соҳасида 20 йилдан ортиқ ишлаган методист ва Йўл ҳаракати қоидалари эксперти ишлайди: соддалаштирамиз, мазмунни бузмаймиз.
Имконият ҳамма учун
- Амалда
- Ўзбек (лотин ва кирилл), рус ва қорақалпоқ тилларида ўрганиш мумкин. «100 yosh» — ижтимоий миссиямиз.
Биз қилмайдиган ишлар
- Имтиҳондан ўтишни ёки гувоҳнома олишни кафолатламаймиз: имтиҳонни сиз топширасиз, биз тайёрлаймиз.
- «Права олиб бериш» билан шуғулланмаймиз ва бундай таклиф қилганлар билан ҳамкорлик қилмаймиз.
- Шахсий маълумотларингизни сотмаймиз.
- Сохта шарҳ ёки тўқилган натижа эълон қилмаймиз.
Onless усули
Жавобни эмас, қоиданинг сабабини ўргатамиз
Усулимиз бешта тамойилга таянади. Натижа кимлар асосида ҳисобланганини ҳам очиқ ёзамиз.
Professional Expert таҳлили
Мураккаб қоида содда тилда сабаб, истисно ва амалий вазиятларга ажратиб тушунтирилади.
Аудиотаҳлил
Таҳлилни тинглаб такрорлайсиз ва экранга қараш ноқулай бўлган пайтда ҳам ўрганишни давом эттирасиз. Рул ортида эса диққатингиз фақат йўлда бўлсин.
Кўриб тушуниш
Йўл белгилари, чизиқлар ва чорраҳа тасвирлари қоидани кўз билан тушунишга ёрдам беради.
Хатолардан ўрганиш
Ҳар бир хато кейинги машқда нимани такрорлаш кераклигини кўрсатади. Мақсад — битта хатони икки марта қилмаслик.
Имтиҳон шароитида машқ
Имтиҳон режимида 20 та саволга 25 дақиқа берилади, шунинг учун имтиҳон куни вақт сизни ажаблантирмайди.
- назарий имтиҳондан биринчи уринишда ўтганлар
- 97%
Onlessда имтиҳонга мустақил тайёрланганлар, Бухоро Ravon автомактаби ва 10 дан ортиқ ҳамкор автомактабнинг ўқитувчисиз мустақил тайёрланган ўқувчилари назарий имтиҳонни биринчи уринишда топшириш натижалари асосида. Бу кўрсаткич алоҳида ўқувчининг натижасини олдиндан белгиламайди.
Professional Expert таҳлили ва аудиотаҳлил ҳамма саволда ҳам бўлавермайди.
Onless усули билан танишишНазария ва амалиёт
Назария Onlessда, амалий машғулот автомактабда
2026 йил 1 февралдан A ва B тоифадаги гувоҳнома учун назарий дарсларга қатнашиш ихтиёрий бўлди: назарияни мустақил ўрганиш мумкин, амалий машғулотлар эса автомактабда тўлиқ ўтилади.
Ўқувчи
Ҳайдовчилик гувоҳномасига тайёрланади
Onless
Йўл ҳаракати қоидаларини тушуниб ўрганади
Автомактаб
Инструктор билан амалий машғулот ўтади
Имтиҳон
Расмий имтиҳонни топширади
Автомактаблар билан ҳамкорликка тайёрмиз
Бир неча ўнлаб автомактаблардаги тажрибамиз шуни кўрсатди: қоидани тушуниб келган ўқувчи билан инструкторга ишлаш осонроқ. Ҳамкорлик формати ва нарх келишилади.
Қўнғироқ қилиш: (97) 280-08-09Ижтимоий миссия
«100 yosh»: гувоҳнома — касбга биринчи қадам
Кўп йигит-қизлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси касб дегани: етказиб бериш, юк ташиш, жамоат транспорти, такси. Лекин ўқиш, тиббий кўрик ва имтиҳон тўловларига ҳамма оиланинг ҳам қурби етавермайди.
Мақсадимиз — ҳар йили кам таъминланган оилалардан 100 нафар ёшни қонуний гувоҳнома олгунча ўқитиш. Бу ишни платформа даромадидан босқичма-босқич амалга оширамиз.
Имтиҳонни ҳар ким ўз билими билан топширади. Биз натижани эмас, бошлаш учун тенг имконият берамиз.
Нималар қопланади
- Onlessда назарий таълим
- Автомактабда амалий машғулотлар
- Тиббий кўрик
- Расмий имтиҳон тўловлари
Қанча ёшга имконият берилгани ва қанча маблағ йўналтирилганини ҳар йили очиқ эълон қиламиз.
Ким турибди
Onless ортидаги одамлар ва йўлимиз
Бизнинг йўлимиз
Ravon автомактаблари
Салоҳиддин Ёқубов Buxoro Ravon ва Poytaxt Ravon автомактабларини ривожлантиришни бошлади.
Илк версия
Ravon автомактаблари ўқувчилари учун Onlessнинг илк версияси яратилди.
Янги Onless
Onlessни қайта қуриб, ҳамма учун очдик: жавобни ёдлатиш эмас, қоидани тушунтириш.
Инвесторлар ва UzVC
Aloqa Ventures ва Yoshlar Ventures сармоя киритди. Onless UzVC Startup Growth Program 3.0 финал гуруҳига танланди.
- Бугун
Усулни чуқурлаштиряпмиз
Тушунтиришлар сифатини оширяпмиз ва автомактаблар билан ҳамкорликни кенгайтиряпмиз.
Жамоа

Асосчи, бош директор
Салоҳиддин Ёқубов
Дастурий таъминотда 13 йилдан ортиқ тажриба. 2019 йилдан Ravon автомактабларини ривожлантиради. Иқтисодиёт вазирлигининг «Автомактаб электрон тизими» лойиҳасига раҳбарлик қилган. Onlessнинг илк версиясини ўзи яратган.
Ўқитиш методикаси
Тожиддин Авезов
Автомактаб соҳасида 20 йилдан ортиқ тажриба. Onlessда ўқитиш усулига масъул.
Йўл ҳаракати қоидалари эксперти
Бахтиёр Раҳмонов
Тошкент давлат техника университети ўқитувчиси, 12 йилдан ортиқ тажриба.
Инфратузилма муҳандиси
Сирожиддин Ёқубов
4 йилдан ортиқ тажриба: MohirDEV, EPAM, Skillbox. Платформанинг узлуксиз ишлашига масъул.
Бизга ишонч билдирганлар
Инвестор
Aloqa Ventures
Инвестор
Yoshlar Ventures
Финал гуруҳига танланган
UzVC Startup Growth Program 3.0
Ҳозир асосий эътиборимиз Ўзбекистонда. Кейинги босқичларда Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркияга чиқишни режалаштиряпмиз.
Алоқа
Сизга қайси йўл керак?
Гувоҳномага тайёрланяпсизми?
Бепул бошланг ва қоидани тушуниб ўрганинг.
Бепул тайёрланишни бошлашФарзандингиз тайёрланяптими?
Onlessда у жавобни эмас, қоиданинг сабабини ўрганади — имтиҳонга ҳам, йўлга ҳам.
Onless усули билан танишишАвтомактаб раҳбарисизми?
Ҳамкорлик формати ва нарх келишилади.
Қўнғироқ қилиш: (97) 280-08-09Бошқа саволлар бўйича:Ёрдам маркази
Реквизитлар
- Ташкилот
- «OPENSOFT» MChJ
- IT Park резиденти
- DSP15
- СТИР
- 308944250
- Манзил
- Buxoro shahri, Otbozor, Suvchilar koʻchasi, 24-uy
Саҳифа версияси 1.0 · Янгиланган